«Ҳилол» нашриёт уйи Москва китоб кўргазмасида

«Ҳилол» нашриёт уйи Москва китоб кўргазмасида

Аввал хабар қилганимиздек, Россия Федерациясида фаолият кўрсатаётган «Ҳилол» нашриёт уйи 4-9 сентябр кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро китоб савдо-кўргазмасида иштирок этмоқда.

Маълумингизким, «Ҳилол» нашриёт уйи фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларни чоп этиш ва улар асосида тайёрланган медиамаҳсулотлар савдоси билан шуғулланади. Бугунги кунга келиб, нашриёт томонидан муаллифнинг ўнга яқин китоблари чоп этилди. Жумладан, «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг «Муқаддима», «Ислом ва иймон», «Ният, ихлос ва илм китоби», «Поклик китоби», «Тиб ва дам» ҳамда «Оламларга раҳмат Пайғамбар» жузлари, «Васатия – ҳаёт йўли», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» номли китоблар рус тилида чоп этилиб, китобхонларга тақдим этилди. Шунингдек, хориждаги юртдош ва миллатдошларимиз учун ўзбек тилида олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» ҳамда «Намоз – энг улуғ ибодат» номли китоблар ҳам чоп этилди.
«Ҳилол» нашриёт уйи келгусида «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуасида нашр этилган барча китобларни чоп этиш ҳамда улар асосида тайёрланган медиамаҳсулотлар савдосини йўлга қўйишни режалаштирган.
«Ҳилол» нашриёт уйининг Москва халқаро китоб савдо-кўргазмасида иштирок этиши муштарийларимиз доирасининг янада кенгайишига, динимиз таълимотларининг русийзабон мухлисларимиз ўртасида янада кенгроқ тарқалишига ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддамиз.

back to top