Америкалик руҳоний Исломни ҳимоя қилмоқда

Америкалик руҳоний Исломни ҳимоя қилмоқда

Американинг Калифорния штати черковининг руҳонийси Бен Даниел Ислом ва мусулмонларни уларга қарши уюштирилаётган ёлғон туҳматлардан ҳимоя қила бошлади.

Унинг таъкидлашича, исломофобия ҳаракатлари юзлаб йиллар давомида Америкада истиқомат қилиб келаётган мусулмонлар орасида бўлмаган, уларга нисбатан ўзгача назар ёки улардан қўрқиш каби ҳолатлар ҳам аввал кузатилмаган, балки Америка мусулмонлари бошқа дин вакиллари билан ўзаро тинчлик ва тотувликда, ўзаро бир-бирларини тушуниб яшаб келганлар. Исломофобия Америка мусулмонларига зарар бериш мақсадида ташқаридан олиб кирилган.

Руҳоний Бен Даниел айтишича, у узоқ йиллар давомида Ислом ва мусулмонларни ўрганиб чиққан ва ўз тадқиқоти натижаларини бир китоб шаклига келтириб, нашр қилдирган. У ўз китобида Исломга қарши тўқилган ёлғон туҳматларни ботилга чиқариб, Исломга мансуб баъзи тоифаларнинг аслида Исломга хилоф бўлган ҳаракатларидан келиб чиқиб, Ислом ва мусулмонлар ҳақида хулоса қилиш нотўғри эканлиги каби фикрларни илгари сурган.

back to top