Шотландияда янги масжид
Шотландиянинг шарқида жойлашган Данди университетининг олий таълимга қаратилган Ол Мактум факултетида “Ол Мактум” жомеъ масжидининг қурилиш ишлари якунланди. Масжиднинг жами қурилиш харажатлари 1,3 млн. фунт стерлингни ташкил этди.
Масжиднинг қурилиш ишларини Ол Мактум муассасаси молиялаштирди. Муассаса ушбу масжиднинг бино қилиниши шотланд жамиятидаги турли динлар ва уларга эргашувчилар ўртасида ўзаро тинчлик ва тотувликда яшаш ғояларини қўллаб-қувватлаш томон қўйилган бир қадам деб баҳолади.
Шотландияда истиқомат қилувчи мусулмонлар 500 минг кишини ташкил қилиб, Ислом жамияти мамлакатдаги иккинчи йирик диний жамият ҳисобланади. Ҳозирда Шотландияда 30 дан зиёд масжидлар фаолият олиб бормоқда.



