Испан бошланғич мактабларида Ислом дарси

Испан бошланғич мактабларида Ислом дарси

Испаниядаги Ислом ишлари қўмитаси ва “Окал” нашриёти Плюрализм ва ҳамкорлик муассасаси билан ҳамкорликда “Исломни кашф этиш” китобининг олтинчи нашрини амалга оширди. Бу китоб бошланғич таълимнинг учинчи босқичида ўқитилади.

Ушбу китобнинг нашр қилиниши билан испан мактабларининг бошланғич таълим босқичидаги ўқувчиларни Ислом дини билан таништиришга ихтисослашган лойиҳаси якунланди. Мутахассисларнинг айтишича, мактаб ўқув дастурларида диний фанлар мавжуд бўлиши 1992 йилдаги ўзаро ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ бўлиб, жамиятдаги диний плюрализм фикрини қўллаб-қувватлайди.

back to top