«Ҳилол» нашриёт уйи EURO-ASIA Expo 2013 кўргазмасида иштирок этмоқда

Россиянинг энг йирик «EURO-ASIA EXPO 2013» халқаро кўргазмаси дунё халқлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, кенг кўламли савдо амалиётларини амалга оширши, муҳим битимлар тузиш, савдо-дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Кўргазманинг кўлами ва қамрови йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Бу йилги кўргазмада Европа ва Осиёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия, Германия, Дания, Франция, Италия, Испания, Швейцария, Норвегия, Болгария, Австрия, Латвия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Малайзия, Сингапур, МДҲ мамлакатлари ва бошқа кўплаб давлатлари ҳам қатнашмоқда.
Ушбу кўргазмада Россияда фаолият кўрсатаётган «Ҳилол» нашриёт уйи ҳам иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, EURO-ASIA Expo 2013 халқаро кўргазмаси 3-6 октябр кунлари Қозон шаҳридаги «Казанская Ярмарка» кўргазма марказида бўлиб ўтади. Стендимиз 5-павильонда жойлашган.
Манзил: Россия Федерацияси, Татарисон Республикаси, Қозон шаҳри. Оренбург тракти, 8.