Қирғизистонда “Исломий оила” илмий конференцияси ўтказилди
“Исломий оила” иккинчи илмий анжумани Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳар Тарихий музейида бўлиб ўтди.
“Исломий оила” илмий конференцияси Қирғизистон Мусулмонлари идораси, Ислом университети ва мамлакат Тарихий Музейининг ҳамкорлигида ўтказилди.
Мазкур тадбир давлат ва диний идоралар масъуллари, маҳаллий ва хорижий дин уламолари, руҳонийлари, исломий фанлар мутахассислари, шунингдек мамлакат исломий ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари иштирокида бўлиб ўтди.
Қирғизистон Ислом университетининг ректори Абдушукур Норматовнинг айтишича, конференция жараёнида Исломда оиланинг ўрни ва таъсири, Ота –оналарнинг исломий оиладаги масъулиятлари, Исломда болаларни тарбиялаш, Ҳозирги замон оилаларидаги иқтисодий ва ижтимоий омиллар каби мавзулар муҳокама этилди.
Конференцияда Москва шаҳар жомеъ масжидининг имом –хатиби Шамил Алоуддинов, Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Туроббой Зулфиқоров ва мамлакат Бош муфтийси ҳамда Мусулмонлар идорасининг раиси Раҳматуллоҳ ҳожи Эгамбердиевлар иштирок этиб, маъруза қилишди.



