Самимий қутловлар

Самимий қутловлар

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий мамлакат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаб, эзгу ва самимий истаклар билдирилган.

Жумладан:

Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Ҳусейн Обама;

Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи бин ал-Ҳусайн;

Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;

Қатар Давлати Бош вазири, Ички ишлар вазири Шайх Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа Ол Соний;

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси, Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

Кавказ мусулмонлари бошқармаси раиси Шайх ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода ўз табрикларини йўлладилар.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

back to top