«Ислом.уз ҳақида мақола ва шеърлар» танлови ғолиби
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бизларга Исломни дин қилиб берган Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин! Умматларига Исломдан таълим берган Муҳаммад мустафога чексиз саловат ва саломларимиз бўлсин!
Албатта ўн йил инсон ҳаётида аҳамиятли сана ҳисобланади. Бир ишга ўн йил меҳнат сарфлаган ёки бирор нарса ила ўн йил бирга бўлган киши шунча муддатда қилиб ўтган ишларини бир сарҳисоб қилиши, хато ва камчиликларидан сабоқ олиб, ютуқларига шукрона қилиши табиийдир. Ислом.уз сайтининг ташкил қилинганига ҳам ўн йил бўлиши муносабати билан ўтмишга бир назар ташланди, сайтга иштирокчиларнинг берадиган баҳоларини билиб, хато ва камчиликларни англаб уларни тузатишга ҳаракат қилиш мақсадида жорий йилнинг 30-августида «Ислом.уз ҳақида мақола ва шеърлар» танлови эълон қилинди. Кўп вақт ўтмай сайт мухлислари томонидан шеърлар, мақолалар кела бошлади. Жами 12 та асар танловнинг финал босқичига чиқди. Танловнинг ҳакамлар ҳайъати уларни ўрганиб чиқиб, Ҳамидуллоҳ Берунийни тарафидан тайёрланган "Islom.uz порталига бағишланган мухаммас"и ва "islom.uz портали учун тўйнома" асарлари ғолиб бўлганини эълон қилади. Ғолибни чин қалбдан муборакбод этамиз. Танлов ғолибини 20-октябр куни Ислом.УЗ 10 йиллигига бағишланган тақдимот маросимига таклиф этамиз.
Ислом.УЗ таҳрир ҳайъати



