ИСЕСКО ва Оксфорд исломий тадқиқотлар маркази ҳамкорлик қилади
Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ИСЕСКО Оксфорд университети Исломий тадқиқот маркази билан 2014-2015 йилларда ҳамкорлик қилиш дастурини имзолашди. Дастурни ИСЕСКО томондан ташкилот бош мудири Абдулазиз ибн Усмон Тувайжирий, марказ томондан унинг мудири Фарҳон Аҳмад Низомий имзолашди. Бу дастур исломий маданиятни тарқатиш, Ислом тамаддунини танитиш мақсадида анжуманлар, форумлар, йиғилишлар, тайёрлов курслари ташкил этиш, маълумотлар, нашрлар алмашиш, муштарак тадқиқот ва изланишлар уюштиришни ўз ичига олади.



