Британия мусулмонлари мамлакат иқтисодига 50 млрд. доллар ҳисса қўшади

Британия мусулмонлари мамлакат иқтисодига 50 млрд. доллар ҳисса қўшади

Британия исломий кенгаши баёнотига кўра, британиялик мусулмонлар мамлакат иқтисодига 31 млрд. фунт стерлинг (50 млрд. доллар атрофида) ҳисса қўшишади. Баёнотда айтилишича, ҳозир қиролликда 2.78 млн мусулмон яшайди. Уларнинг 114 мингдан ошиғи юқори бошқарув ва ташкилий идораларда ишлайди. Лондоннинг ўзида 13 мингдан ошиқ мусулмон ўз ширкатларига эга. Улар 70 минг аҳолини иш билан таъминлаб турибди. Ҳозирда Британия исломий банкчилик соҳасида Европада етакчилик қилмоқда. У ердаги исломий капиталлар қиймати 12 млрд. фунт стерлингга етади. Исломий банк хизматлари кўрсатадиган 20 та банк ишламоқда. Шулардан олтитаси фақат исломий банк хизматлари кўрсатади.

back to top