Ислом олами маданий мероси бўйича қўмита йиғилиши

Ислом олами маданий мероси бўйича қўмита йиғилиши

5 ноябр куни Яман пойтахти Санъо шаҳрида Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ИСЕСКО таркибидаги Ислом олами маданий мероси қўмитасининг 4-йиғилиши ўз ишини бошлади. Йиғилиш очилишида Яман маданият вазири Абдуллоҳ Авбал сўзга чиқиб, ушбу йиғилишнинг аҳамияти, Яман исломий маданий ёдгорликлари, уларни асраш каби мавзуларда гапирди. Йиғилиш уч кун давом этади. Унда кўп мусулмон давлатлардан вакиллар иштирок этишмоқда. Қўмитанинг олдинги йиғилишлари Работ, Қоҳира ва Тунис шаҳарларида бўлган.

back to top