Болалар масалалари бўйича исломий анжуман бошланди
Озарбойжон пойтахти Баку шаҳрида “Ислом оламида болалар ва глобализация муаммолари” мавзуида анжуман бошланди. Унда Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ИСЕСКО Бош мудири Абдулазиз ибн Усмон Тувайжирий, Озарбойжон Оила, аёл ва болалик қўмитаси раисаси Ҳижрон Ҳусайнова, Ливия Ёшлар ва спорт вазири Абдуссалом Абдуллоҳ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби вакили, ИҲТга аъзо 56 давлатдан 220 нафар вакиллар иштирок қилишмоқда.
Йиғилишда Ислом оламида болалар ва глобализация муаммолари, мактабгача таълим бўйича ҳужжат яратиш, шу бўйича баъзи муваффақиятли тажрибалар кўриб чиқилади.



