Марокаш Малига 500 нафар имомни тайёрлаб беради

Марокаш Малига 500 нафар имомни тайёрлаб беради

Ўтган ҳафта Марокаш пойтахти Работ шаҳрида Марокашда Мали учун 500 нафар имом тайёрлаб бериш масаласи юзасидан музокара бўлиб ўтди. Марокаш қироли Муҳаммад олтинчи сентябр ойида Малига янги президенти сайланиши муносабати билан қилган ташрифи чоғида Мали учун 500 нафар имомни тайёрлаб беришга келишилганини эълон қилган эди. 

Қирол Муҳаммаднинг айтишича, ушбу тайёрлов икки йил давом этиб, асосан, фиқҳий ва ахлоқий йўналишга кўпроқ эътибор қаратилади.

back to top