Исломий таълим фонди ташкил этилди

Малайзия “Сабоҳ бирлашган исломий жамияти” иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил қилишини маълум қилган. Жамият мудири Тон Сакрон Диндайнинг айтишича, ушбу таклифни бир қанча депутатлар қўллаб-қувватлаган. Фонд учун маблағлар бошқа исломий ташкилотлар, ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинади.