“Ислом.уз” ўзининг мукаммал янги блогомуҳитини ишга туширди

“Ислом.уз” ўзининг мукаммал янги блогомуҳитини ишга туширди

Интернет тизимидан фойдаланувчилар «блог», «веб-сайт» истилоҳлари ҳақида кўп эшитишган. “Блог” инглизча blog, web logдан олинган бўлиб,  интернет-ҳодисалар журнали, интернет-кундалик, онлайн-кундалик маъноларини, веб-блог эса, маълум бир муаллиф томонидан ёзилган мақола, асар, хабар, пост (ёзувлар) ва ҳоказолар маъносини англатади. Интернет порталларида ўз блогига эга шахсларни одатда “блоггерлар” деб аташади. Тармоқдаги бир неча блоглар мажмуаси, жамланмасини эса “блогомуҳит” (блогосфера) дейишади. Блоглар бошқа тизимлардан асарларга шарҳ ёзиш, уларни мақташ ёки танқид қилиш, асар  муаллифига саволлар бериш, унга бевосита мурожаат қилиш имкониятлари билан фарқланади. Бу эса тармоқдаги  мулоқотни электрон почта, форум  ва чатлардан ҳам қулайроқ қилиш имконини яратади.

“Ислом.уз” портали ҳам кўпдан буён портал таркибига кирувчи сайтларда ўз мақола ва чиқишлари билан фаол иштирок этаётган муаллифлар учун махсус блоглар ташкил қилиш режасини белгилаб турган эди. Бу борада бир икки иш ҳам амалга оширилгани билан кўнгил тўлмаган эди.  Бугун ниятлар рўёбга чиқиб, “Ислом.уз” ўзининг мукаммал янги блогомуҳитини тақдим қилади.

Ҳозирча Ислом.Уз сайтининг фаол муаллиф ва ходимларининг постлари (ёзувлари) чоп этилади. Улар билан бевосита алоқа қилиш, улар тақдим қилган мақола ва асарларни муҳокама қилиш имконияти ташкил қилинди.

“Ислом.уз” блогомуҳитида ўз блогига эга бўлишни истаган бошқа муаллифлар қуйидаги электрон манзилга мурожаат қилишлари мумкин: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Порталимизда ўз блогига эга бўлиш учун асосий шарт: бешта мақола, асар, расм  ва ҳоказолар сайт маъмуриятига тақдим қилиниши керак. (Шулар асосида шахсий саҳифа очиб берилади.)

Абу Муслим

Янги хизматга ўтиш учун қуйидаги линкни босинг:
http://blog.islom.uz/

back to top