Марказий Африкада масжидлар ёнмоқда

Марказий Африкада масжидлар ёнмоқда

Марказий Африка Республикасида мусулмонларни қатли ом қилиш давом этмоқда. Насронийларнинг қутурган тўдаси мамлакат пойтахти ҳисобланган Банги шаҳрида яна бир масжидни вайрон қилишди.

Мусулмонлардан қурбонлар йўқ, уларнинг барчаси насронийлар тўдалари ва «Анти-балака» деб номланган жангари гуруҳларидан қочиб, аэропорт ва «5-километр»га қочиб боришга улгуришган экан. 
«Биз мусулмонлардан тўйиб кетдик, уларнинг барчасини бу ердан кетишини истаймиз, -деди маҳалий аҳоли вакили Юбер Ндхо. - Шу сабаб биз масжидларни вайрон қилдик». 

МАРсининг мусулмонлар жамоасининг пешволаридан бири бўлмиш Умар Кобине Лайяманинг турк журналистларига айтишича, Бангидаги 36 масжиддан фақат ўнтачаси омон қолган, мамлакат бўйлаб эса 67 масжид вайрон қилинган. МАРси аҳлисининг аксари насроний динига эътиқод қилишади. Улар мусулмонларни ўтган йили мамлакат президенти Франсуа Бозизени ағдариб, унинг ўрнига ўзларининг пешвоси Мишел Жотодини президент қилиб тайинлашда иштирок этган «Селека» ҳаракатини қўллаб қувватлашда айблаб келмоқда. Бир неча ой давомида «Анти-балаки» ҳаракатининг вахший аъзолари билан «Селека» ҳаракати ўртасида жанглар давом этди. Бу уруш оқибатида МАРнинг мусулмон ва насроний тинч аҳолиси баб-баробар қаттиқ жабр кўришди. Январ ойида маваққат парламент Жотодини амалдан тушириб, унинг ўрнига Бангининг ҳокими насроний Катерина Самба-Пансани вақтинча президент қилиб сайлашди. Шундан бери республикада зўровонликлар тугагани йўқ, бу сафар фақат мусулмонлар қурбон бўлишмоқда. 
Ўтган якшанба куни қутурган оломон Бангида иккита мусулмонни қийнаб ўлдиришди. Руандалик тинликпарвар кучларнинг аралашуви билан қутурган насронийларни бошқа зўровонликлардан тўхтата олди. Жума куни Чадга қараб қочаётган қочқинлар тўла юк машинани тўхтатиб, бир мусулмонни ўлдиришди ва жасадини ёқиб юборишди. Икки кун олдин эса, президент Самба-Панса расмий тадбирни тарк этиши билан, юзга яқин ҳарбийлар оломон ичидаги бир одамни «Селека» ҳаракатига мансубликда гумон қилиб, уни қатл қилишди. 

Қатл қилинган мусулмонларнинг суратлари дунёнинг барча ОАВларида босиб чиқилди. «Бу геноцидга биз хотиржам муносабат қиладиган бўлиб қолдик», деб хулоса қилади Испаниянинг El Confidencial.

back to top