Media.islom.uz - янгиланди!!!

Ҳурматли порталимиз мухлислари! Сиз азизларнинг эътиборларингизга яна бир янги сайтни мамнуният ила тақдим этмоқчимиз.Тўғрироғи аввал мавжуд бўлган медиа хизматимиз қайта янгиланди ва янги ном берилди.
Янги Медиа.Ислом.уз сайтининг дизайни ўзгартирилди, янги имкониятлар, аввалги сайтда мавжуд бўлмаган бир қанча бўлимлар ишга туширилди. Хусусан сайтда нашидалар, дастурлар, журналлар, китоблар, суҳбатлар, видеолар, аудиолар каби ўнлаб бўлимлардан турли медиа файллардан фойдаланишингиз мумкин.
Сайтнинг янги имкониятларидан “Интернет ТВ” ва “Интернет радио” хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Медиапорталдаги ҳар қандай маълумот фақат маърифий мақсадларда, оилавий уй шароитида ўқиш, тинглаш ва томоша қилиш ва фойдаланиш мумкин. Улардан тижорат мақсадида фойдаланиш, муаллиф рухсатисиз кўпайтириш, эфирга узатиш тақиқланади.
Сайтдаги асосий имкониятларнинг эътиборлиси янги чиққаётган алоқа воситалари учун ўта қулайлигидир. Бунга сайтимиздан фойдаланиш давомида яна бир марта амин бўласиз.
Янги сайтимизнинг таркиби, тузилиши, ишлаш фаолиятига оид ҳар қандай мулоҳаза, таклиф, фикр, танқид ва муносабатларни юборишингиз ва бу билан янги сайтимизнинг сифати ва савиясини оширишга муносиб ҳисса қўшишингизни сўраймиз.
Барчангизнинг холис дуоларингиздан умидвор бўлган ҳолда янги сайтга марҳабо деймиз:
http://media.islom.uz/