Ислом Каримов: “Терроризмни фақат ислом дини билан боғлаш мутлақо нотўғри ёндашув”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган IV саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Президент бугунги кунда радикализм, халқаро терроризм, экстремизм ва наркотрафик мафкураси бир мамлакат ёки муайян минтақа муаммоси эмаслигини ҳамда бу муаммолар миллий чегарани билмайди, айниқса, ёш авлодни ўз домига тортмоқда.
Ислом Каримов терроризмни фақат ислом дини билан боғлаш мутлақо нотўғри ёндашув эканини алоҳида қайд этди.
Кўпгина экспертларнинг фикрича, халқаро бошқарув институтларининг мувофиқлаштирувчи роли, биринчи навбатда, халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига қатъий риоя этиш бўйича ягона ёндашувнинг заифлашгани вазиятнинг тобора кескинлашувига сабаб бўлмоқда.
Ислом Каримовга кўра, Ўзбекистон давлатлараро ва халқаро даражадаги ишончни қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш, шубҳасиз, дунёда зиддиятли жараёнлар кучайишининг олдини олишда муҳим таянч ва асосий тўсиқ, нотинч минтақаларда ўзаро курашаётган марказларнинг бир-бири билан рақобатлашишининг, вазият кескинлашуви ва издан чиқишини тўхтатишнинг ишончли ва муҳим воситаси, деб билади.