Мисрдаги президентлик сайловларида собиқ мудофаа вазири ғалаба қозонди

Мисрдаги президентлик сайловларида собиқ мудофаа вазири Абдулфаттоҳ ас-Сисий ғалаба қозонди. Бу ҳақда Al-Arabia хабар бермоқда. Телеканал маълумотларига кўра, 8 миллион бюллетенлар ҳисоб-китобига кўра, ас-Сисий президент сайловларида сайловчиларнинг 93,4 фоиз овозини қўлга киритган.
Аввалроқ, Мисрда уч кун давом этган президентлик сайловлари якунига етгани ҳақида хабар берилган эди.
Мисрдаги президентлик сайловларида фақат икки номзод – фельдмаршал Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва сўл кучлар вакили Ҳамдин Саббоҳий давлат раҳбари ўрни учун кураш олиб борди.
Сайловларнинг ўзи 26 май куни бошланган эди. Сайлов жараёни икки кун давом этиши керак эди, бироқ сайловчиларнинг кам келгани сабаб, сайловларни яна бир кунга узайтириш ҳақида қарор қабул қилинганди.