Украина МДҲ таркибидан чиқади

Украина МДҲда раислигини тўхтатади ва унинг таркибидан чиқиш жараёнини бошлайди. “Укинформа” хабар беришича, бу ҳақида де факто Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Андре Парубий журналистларга маълум қилди. Андрей Парубийнинг сўзларига кўра, тегишли қарор Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашида қабул қилинган.
Мазкур кенгашда Украина ҳудудида Украина армияси ва “Украина хавфсизлигининг кафолатчи иттифоқчилари”нинг ўзаро ҳарбий ўқувларини ўтказиш қарори қабул қилинган.