Барселонада буқалар жанги ўтказиладиган арена ўрнига Европадаги энг катта масжид қурилади

Барселона шаҳридаги La Monumental буқалар жанги ўтказиладиган аренанинг ўрнига 40 минг киши учун мўлжалланган масжид қуриладиган бўлди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Қатар давлатининг амири Шайх Тамим бин Ҳамад 2,2 миллиард евро ажратишини маълум қилган, дея хабар берди Daily Mail 20 Minutos нашрининг маълумотига асосланиб.
Масжид минорасининг баландлиги 300 метр бўлиши режалаштирилган. Ушбу минора баландлик бўйича Макка ва Мадинадан сўнг учунчи ўринда туради. Қурилиш ишлари 2020 йилгача битирилиши кутилмоқда. Катталиги 40 минг киши учун мўлжалланган масжидда мажлислар зали, Қуръонни ўрганиш маркази ва ислом санъатига доир музей жойлашади.
Қурилиши режалаштирилаётган масжид La Sagrada Familia католик черковидан 750 метр узоқда бўлади, деб ёзади Daryo.uz.
Маълум бўлишича, La Monumental буқалар жанги ўтказиладиган арена 2011 йилнинг сентябрь ойидан буён бўш турибди.