Судайснинг таржима лойиҳаси амалга ошадиган бўлди

Масжидул ҳаром ва масжиду набавий ишлари бошқармасининг бошлиғи шайх Абдурроҳман ас-Судайс масжидул ҳаромдаги ва масжиду набавийдаги жума хутба-мавъизаларини араб тилида сўзлашмайдиганлар учун ўзининг маҳаллий тилига синхрон таржима қилиш режасини тузди.
Шайх жаноблари, намозхонларга эшитиш мослаламаларини тарқатиб, уни қандай ишлатиш йўлланмалари ҳам берилишини айтди.
Ушбу муносабат билан шайх Судайс жаноблари: "Ушбу режа икки ҳарам ходими подшоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазиз йўлланмасига мувофиқ амалга оширилмоқда", дея хабар берди.
Икки ҳарам ишлари бошқармаси ушбу лойиҳани амалга ошириш, эшитиш учун махсус мосламаларни тарқатиш муддатини белгилади.
Таржимонлар ҳам хутбани бошланишидан зудлик билан таржима қилишни амалга оширишади.
Бу лойиҳа маҳаллий FM радиосининг частоталарида ҳам тарқатилади. У ерда таржимонлар учун махсус хоналар ҳам ажратилган.
Ишчи гуруҳ ушбу тажрибани масжидул ҳаромнинг баъзи бурчакларида тажриба қилиб кўргач, уни масжиду набавийда ҳам оммалаштириш ишларини олиб боришмоқда.