Таровеҳ намози ўқилаётган масжид бамбордимон қилинди

Ғазо шарқидаги Шааф туманида исроил армияси уюштирган бомбардимон оқибатида 18 та фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб намозхонлар турли хил жароҳатлар олди, деб хабар қилади palestine-info.ru.
Соғликни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Ашраф Кудранинг хабар қилишича, ўлганларнинг жасадлари "Шифо" госпиталига келтирилган.
Фаластинликлар Таровеҳ намозини адо қилиётган вақтда масжид бомбордимон қилинган.