Обама мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади

Обама мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади

АҚШ президенти Барак Обама Америка ва бутун дунё мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади. Табрикда айтилишича, Рамазон рўза тутиш, ҳаётга назар ташлаш, тозаланиш ва ғарибларга ёрдам бериш ойи бўлди.

"Ийд байрами инсониятни бирлаштирувчи муштарак қадриятларни мадҳ этади ва турли эътиқод вакилларининг бир-бирига бўлган мажбуриятини оширади, айниқса қашшоқлик, можаро ва касалликдан қийналган инсонларга нисбатан".

Обаманинг баёнотида айтилишича, Америка ана шундай инсонларнинг фаровон ҳаёт учун ҳуқуқларини ҳимоя ва тарғиб қилишга тайёр.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида муваққат ишлар вакили Филип Казнет ҳам ўзбекистонлик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

"Ўтган муборак ойда, раҳмат ва мағфират онларида, миллионлаб америкалик мусулмонлар бутун дунйодаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб, дуо ва хайр-эҳсон қилишди. Келгуси йилларда ҳам барчасига бардавом тинчлик, туганмас бахт ва мустаҳкам соғлик тилайман" дейилади ушбу табрикномада.

back to top