Африкадаги учта давлатга ҳаж ва умра визалари берилмайдиган бўлди

Африкадаги учта давлатга ҳаж ва умра визалари берилмайдиган бўлди

Саудия Арабистонининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сьерра-Леон, Гвинея ва Либерия мамлакатлари учун ҳаж ва умра визаларини беришни таъқиқлаб қўйди. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, бундай таъқиқ мазкур мамлакатларда “Эбола” вирусининг тарқалганлиги сабабли жорий этилди.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур мамлакатнинг Ҳаж ишлари вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда чегара назорат-ўтказиш пунктлари, аэропортлар, денгиз бандаргоҳларида турли юқумли касалликлар, шу жумладан, “Эбола” вирусининг мамлакат ҳудудига кириб келмаслиги бўйича иш олиб бормоқда. Мабодо, бундай вирусга чалинган шахслар аниқланадиган бўлса, махсус тайёргарликдан ўтган мутахассислар бундай ҳолатда нима қилишларини биладилар.
Саудия Подшоҳлиги томонидан бўлғуси ҳожиларнинг саломатликларини асраш ва уларни ўз мамлакатларига соғ-омон қайтариш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги хабар қилинмоқда.

back to top