Покистон мухолифат партияси мамлакат парламентини тарк этди

Покистон мухолифат партияси мамлакат парламентини тарк этди

Покистондаги сиёсий муҳолифат етакчиси Имрон Хоннинг “Таҳрики инсоф” партияси мамлакат Миллий Ассамблеяси, Пунжоб ассамблеяси, Болучистон ассамблеяси ва Синдҳ ассамблеясидаги ўринларини ўз хоҳишига биноан тарк этди. Бу ҳақида мазкур партиянинг вице-президенти Шоҳ Маҳмуд Қурайший душанба куни маълум қилди.

Партия етакчиси Имрон Хон эса шу кунларда мамлакат фуқароларини амалдаги ҳукуматга бўйсунмасликка чақирмоқда. Бироқ, шунга қарамай, покистонликлар партиянинг бундай ундовларини етарли даражада қўллаб-қувватламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, собиқ крикет спорти устаси, 1952 йилда туғилган Имрон Хон Ниёзий раҳбарлигидаги “Таҳрики инсоф” партияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, у ҳозирда Покистондаги учинчи йирик сиёсий тузилма ҳисобланади.

back to top