Француз атом электр станцияси исломофобми?

Француз атом электр станцияси исломофобми?

Шу кунларда Франция маъмурий судида атом электр станциясида ишлашдан четлатилган бир мусулмон муҳандиснинг иши кўриб чиқилмоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, 29 ёшли юқори малакали муҳандис фақат мусулмон бўлганлиги учунгина мазкур ишдан четлатилган.

Франциянинг йирик энергия гиганти  “EDF” мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, муҳандисни ишдан четлатиш қандайдир “махфий мудофаа буйруғи” асосида амалга оширилганини айтган.
Муҳандис ҳимоячиси оммавий ахборот воситаларига интервью берар экан, жумладан, шундай деган: “Франция қонун устуворлигини ҳурмат қилади ва унинг мижози юқори малакали мутахассис бўлиб, ҳеч қандай жиноий ўтмишга эга эмас. У ўз дийнига Франциядаги аксарият мусулмонлар каби одатий тарзда амал қилиб келади. Биз унга нисбатан жорий қилинган таъқиқни асослаб беришларини сўраймиз”.
Адвокатнинг айтишича, муҳандис аввал ҳам бундай тазйиққа учраган бўлиб, ўшанда суд унинг тарафини олиб, электр станциясида ишлаши мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарган эди. Бироқ, электр станцияси раҳбарияти, юқорида қайд этилганидек, уни яна ишдан четлатган.
Хабарда мазкур атом электр станциясида бошқа мусулмон ходимлар ҳам ишлаши ёки ишламаслиги ҳақида айтилмаган.

back to top