Туркиянинг янги Бош вазири этиб Давутўғлу тайинланди
Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси мазкур мамлакатнинг ҳозирга қадар ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Аҳмет Давутўғлуни Бош вазир этиб расман тайинлади.
Айтилишича, Адолат ва тараққиёт партиясининг етакчилари Аҳмет Давутўғлуни мазкур лавозимга тайинлашдан аввал “кўчадаги оддий одамлардан тортиб, то партиянинг олий органларигача” маслаҳат қилишган.
Аҳмет Давутўғлу 1959 йилда Туркиянинг Тошкент шаҳрида туғилган. Боғазичи университетини тамомлаган. 2009 йилдан мазкур мамлакатнинг ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Туркиянинг Бош вазири лавозимида ишлаган Режеп Таййип Эрдоған яқинда бўлиб ўтган президентлик умумхалқ сайловида ғолиб бўлган. Унинг инаугурацияси шу йил 28 августга белгиланган.



