Туркия интернет хавфсизлигини таъминлаш тарафдори

Туркия интернет хавфсизлигини таъминлаш тарафдори

Туркия Алоқа вазири Лутфи Эрван куни кеча Истанбул шаҳрида очилган тўққизинчи “Интернет бошқаруви форуми” доирасида интернет хавфсизлигини таъминлаш масаласига яна бир бор урғу берган.

Унинг таъкидлашича: “Бизга интернет бўйича халқаро инсон ҳуқуқлари декларацияси керак... Афсуски, интернетнинг шиддат билан ривожланиши ва турли смартфонлар воситасида ундан фойдаланишнинг кенгайиб бораётганлиги, кибер тажовузлар сонининг ортишига ҳам олиб келмоқда. Шу сабабли, кибер хавфсизлик борасида биз учун глобал ёндашув зарур”.
Келтирилган рақамларга кўра, Туркия аҳолисининг 80 фоизи (61 миллион киши), интернетдан фойдаланади. Уларнинг салкам ярми (30 миллион киши) жаҳон ахборот тармоғига мобил алоқа воситалари орқали уланадилар.
Шу ўринда яна бир маълумот: веб-саҳифалар учун яқинда “.ist” ва “.istanbul” доменлари ишга туширилди. Эслатиб ўтамиз, “шаҳар домени” илк бор шу йилнинг март ойида Берлинда йўлга қўйилган эди. Эндиликда Лондон, Нью-Йорк, Париж, Рим каби шаҳарлар ҳам ўз доменларини очишни режалаштирмоқдалар.

back to top