Мактабга бора олмаётган Ғазо фарзандлари

Мактабга бора олмаётган Ғазо фарзандлари

Фаластин Таълим вазири Ғазо Секторида ўқув йилининг бошланишини номаълум муддатга кечиктирди. Исроил томонидан яқинда амалга оширилган хунрезликлар бунинг асосий сабаби сифатида айтилмоқда.

Хусусан, Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо Секторидаги мактабларнинг камида 141 таси шикастланган, уларнинг баъзиларида таълим жараёнини қайта йўлга қўйишнинг умуман имконияти йўқ. Бундан ташқари, Исроил вахшийликлари натижасида уй-жойларидан айрилган 500 минг фаластинликнинг 200 минг нафари айнан сақланиб қолган мактаб биноларига жойлаштирилганлиги маълум қилинмоқда.

back to top