Интернет-фестивал ҳакамлари ҳайъати иш бошлади

Интернет-фестивал ҳакамлари ҳайъати иш бошлади

Миллий УЗ домени 2014 Интернет-фестивали танлов дастурида иштирок этиш учун сайтларни рўйхатга олиш босқичи якунига етди.

3-сентабр куни UZINFOCOM марказида фестивал ҳакамлари ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда овоз беришнинг биринчи босқичига оид масалалар муҳокама этилди. Ҳакамлар ҳайъатининг таркиби билан бу ерда танишиш мумкин. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида Ислом.Уз порталининг мудири Абу Муслим ҳам бор.

Фестивалда иштирок этиш учун жами 415та сайт рўйхатдан ўтди. Мазкур сайтларнинг кўпчилиги ҳам мавзули, ҳам махсус номинация «Йилнинг янги сайти»да қайд этилганлигини ҳисобга олинса, фестивал ҳакамлари ҳайъати томонидан 10 та мавзули ва 1 махсус номинация бўйича 554 та ариза кўриб чиқилиши керак.

back to top