Покистон парламенти бош вазир тарафини олди
Покистонда уч ҳафтадан бери давом этаётган сиёсий таранглик бўйича мамлакат парламенти ўз нуқтаи назарини билдириб, бош вазир Навоз Шарифни қўллаб-қувватлашини ҳамда мамлакат конституциясига амал қилишини маълум қилган. Бу ҳақида “Al Jazeera” телеканали хабар тарқатмоқда.
Мамлакат ички ишлар вазири Чодҳри Нисор Али куни кеча парламент палаталари – Миллий Ассамблея ва Сенат – кўшма мажлисида нутқ сўзлар экан, парламент аъзоларидан “норозилик намойишчилари”ни “исёнчилар” деб аташга чақирган. Унинг фикрича: “Бундай тартибсизликлар норозилик ҳам, иш ташлаш ҳам, ёки сиёсий митинг ҳам эмас. Бу давлатга қарши исёндир. Улар инқилобчилар эмас, террористлардир”.
Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон бошчилиқ қилаётган “Таҳрики инсоф” партияси ҳамда Тоҳир ул-Қадрий раҳбарлигидаги “Авоми таҳрик” ҳаракати амалдаги бош вазир Навоз Шариф ҳукуматидан истеъфо беришини талаб қилмоқдалар.
Муҳолиф кучлар мамлакат пойтахти Исломобод ва бошқа йирик шаҳарларда аҳолини ҳукуматга бўйсунмасликка чақириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кучлари билан тўкнаш келмоқдалар.
Хабар қилинишича, шу кунга қадар тўқнашувлар натижасида 3 киши ҳалок бўлган, 600 га яқин киши яраланган. Ярадорларнинг 115 нафари полиция ходимлари эканлиги айтилмоқда



