Равил Гайнутдин: “Россия учун мусулмон телеканали керак”
Россия муфтийлар кенгашининг раиси Равил Гайнутдин жамоатчилик асосидаги мусулмон телеканалини яратиш таклифини билдирди.
У бу ҳақида сўзларкан, жумладан, шундай деб таъкидлаган: “Россия учун мусулмон телеканали керак... у россияликларга Исломнинг ҳақиқий асосини, ақийдасини, қадриятлари ва моҳиятини кўрсатиб берар эди”.
Равил Гайнутдиннинг айтишича, Исломни салбий жиҳатдан кўрсатишга уринишмоқда, уни қотилликлар, терроризм билан боғлашмоқда. “Биз эса Исломни маданият, инсонпарварлик, маънавият, қадриятларга эга дийн нуқтаи назаридан кўрсатар эдик... бу эса, ўз навбатида, (Россия) халқларининг янада аҳиллашувига хизмат қиларди”, – деб аниқлик киритди у.
Хабар қилинишича, ҳозирда Россия муфтийлар кенгаши мусулмон мультфильмлари ва смартфонлар учун иловалар яратиш устида ҳам иш олиб бормоқда.



