Жангари индуистлар Ҳиндистондаги ҳамма насроний ва мусулмонларни ўз динларига киритмоқчи

Жангари индуистлар Ҳиндистондаги ҳамма насроний ва мусулмонларни ўз динларига киритмоқчи

Миллатчи сиёсатчи бўлган Нарендра Модининг Бош вазир лавозими учун қозонган ғалабасидан руҳланган индуизм радикаллари бутун мамлакат бўйлаб диний озчиликларни ўз динларига киритишга чақирмоқда, деб хабар қилади Islamnews.

"Индуистлар тўлқини энди бошланяпти. 10 йил ўтиб барча христиан ва мусулмонларни ўз динимизга киргизамиз", деди Раштрия Сваямсевак Сангх (РСС) радикал ҳаракати фаоли Раджешвар Сингх. У бу ҳақда Деҳлидан 140 км узоқликда жойлашган Хасаян шаҳарчасида христиан оилаларни индуизмга даъват қилишга бағишланган тадбир вақтида тантанавор эълон қилди, деб ҳабар қилади Reuters агентлиги. 

"Биз индуизм жамиятини тозалаймиз. Черков ва масжидларнинг Бхаратни (Ҳиндистон) асоратга олиш иғволарига йўл қўймаймиз". Насронийликдан индуизмга ўтишга рози бўлган бир камбағал оила ҳовлисида РСС фаоллари янги динга кирганларни "поклаш" учун ритуал оловини ёқишди.

back to top