Ал-Азҳар олий имоми ИШИДни "сионизм малайлари" деб айтди

Ал-Азҳар олий имоми ИШИДни "сионизм малайлари" деб айтди

Мисрдаги Ал-Азҳар университетининг олий имоми, шайх Аҳмад Тоййиб Ироқ ва Шом Исломий давлати (ИШИД) жангари гуруҳини ёмонлади ва уни араб дунёсига қарши сионистлар манфаатига хизмат қилаётганда айблади, деб хабар қилади Ансар.Ру.

"Бу жиноятчилар дунёга мусулмонларни ёмон қилиб кўрсатадиган тасаввурни тарқатишга муваффақ бўлишди", деди Тоййиб. Бу ҳақда The Express Tribune хабар қилди.
"Бунга ўхшаш фундаменталистик террорчи гуруҳлар ўзларини нима деб атамасин ва уларга кимлар эргашмасин, буларнинг ҳаммаси мустамлакачилик махсулотлари бўлиб, улар араб дунёсини вайрон қилиб сионизмга хизмат қилади". Ал-Азҳар тарафидан чиққан бу чақириқ америкалик журналист Стивен Сотлоффнинг боши танасидан жудо қилингани ҳақидаги хабар тарқалишидан сўнг эълон қилинди.
 
Эслатиб ўтиш жоизки, Ал-Азҳарнинг ИШИДга қарши курашиш ҳақидаги даъватидан олдин Саудия Арабистонининг бош муфтийси ҳам шунга ўхшаш чақириқ билан чиққан эди. "Бу адашган гуруҳ, уларнинг қилаётган ишлари нотўғри ва агар улар мусулмонлар билан урушсалар, мусулмонга уларга қарши курашиш вожиб бўлади, зеро бу билан уларнинг зулмидан дин ва одамлар ҳимоя қилинган бўлади", деди Абдулазиз Оли-Шайх.

back to top