Сурияда 41 нафар бола ҳалок бўлди

Сурияда 41 нафар бола ҳалок бўлди

Қатор оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, Суриянинг Ҳумус (Ҳомс) шаҳридаги бошланғич мактаблардан бирининг ёнида содир этилган иккита портлаш натижасида 45 киши ҳалок бўлган ва камида 56 киши яраланган. Қурбонларнинг 41 нафарини болалар ташкил этмоқда. Ҳумус ҳокими Талал Бараззий мазкур портлашни қўпорувчилик ҳаракати деб атаб, унинг ташкилотчиларини қўрқоқликда айблади.

Теракт болалар мактабдан қайтаётган пайтда содир этилган ва шунинг учун ҳам кўп киши жабр кўрган. Биринчи портлаш мактаб ёнига тўхтатиб қўйилган машина воситасида, иккинчиси эса суицид бомбачи томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.
Ҳозирга қадар мазкур портлашлар ким томонидан амалга оширилгани маълум эмас.

back to top