Саудия Арабистонида ҳожилар учун "VIP" жойлар ажратадиганлар жазоланади
Саудия Арабистониниг ўзидаги ва ҳориждаги ҳаж ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлар ушбу иборани кўпроқ ҳожиларни жалб этиш ва янада кўпроқ пул топиш учун кўллайдилар. Агар ҳаж ишлари билан шуғулланувчи компаниялар ўз хизматларини номлашда "5-юлдузли" ёки "VIP" каби номларни ишлатишса жазоланади,- деб хабар берди Саудия полициясининг катта офицери.
Саудия Арабистонидаги йўл хавфсизлиги раҳбари генерал-майор Холид Каҳтони Саудия Арабистонининг ўзидаги ва ҳориждаги ҳаж ишлари билан шуғулланувчи кўпгина ташкилотлар бу номлардан кўпроқ ҳожиларни жалб қилишлик ва янада кўпроқ пул топиш учун фойдаланишларини изоҳлаб утди.
"Ўз ҳожи-мижозлари учун "5-юлдузли" еки "VIP " каби номларни ишлатган ҳар кандай ташкилот жазоланади, ҳаж - туризм саёҳати эмас",- деди, у.
Islam-today
Саноуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли тайёрлади



