Арофат “смарт шаҳар”га айлантирилади

Арофат “смарт шаҳар”га айлантирилади

Хабар қилинишича, шу кунларда Саудия Арабистони ҳукумати Арофатни “смарт (ақлли) шаҳар”га айлантириш бўйича умумий қиймати 2 миллиард риёлга тенг бўлган лойиҳани тасдиқлаши кутилмоқда. Лойиҳага кўра, Арофат тубдан ўзгартирилиб, у ердаги инфратузилма ва имкониятлар ривожлантирилади.

Саудия Ҳаж вазирининг маслаҳатчиси Муҳаммад ал-Қарний бу ҳақида тўхталар экан, жумладан шундай деди: “Бундай лойиҳани амалга ошириш вақти келди... Лойиҳа стратегик эҳтиёждир. Унга кўра, Арофат бўйлаб ёнғинга чидамли янги чодирлар қурилади”. Айтилишича, бундай чодирлар икки қаватли бўлиб, 8 миллиондан ортиқ зиёратчини қабул қила олади.
Бундан ташқари, Арофатдаги қулайликларни янада ривожлантириш мақсадида бир нечта йирик дренаж каналлари, муҳофаза деворлари, электр станцияларини барпо этиш, шунингдек махсус поезд қатновини йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган. 
(Маълумот учун: 1 Саудия риёли = 0,26 АҚШ доллари (бугунги санага))

back to top