Муслима аёл Швеция вазири бўлди
Асли Бўсниялик бўлган 27 ёшли муслима Аида Халзиалик Швециянинг таълим вазири этиб тайинланди. Аида Швеция тарихидаги энг ёш вазир бўлди.
Лунда Университетининг ҳуқуқшунослик факультетини битирган Аида Халзиалик 23 ёшида Хальмстад шаҳрининг мэри ўринбосари этиб тайинланган эди.
Ун миллионлик Швеция аҳолисининг 450-500 минг кишисини мусулмонлар ташкил этади.



