Севастопольда ёмғир масжидга жиддий зарар етказди
Севастопольда сентябр ойида ёғадиган жала туфайли шаҳарда ягона бўлган масжиднинг томи яроқсиз ҳолга келиб қолди.
Мазкур масжидга шу йил 100 йил тўлганди. Зудлик билан томни таъмирлаш лозим. 100 ёшга тўлган масжиднинг томи тўлиқ алмаштирилиши керак. Таъмирлаш ишлари 20 000$ га баҳоланмоқда. Севастополь мусулмонлари масжиднинг томини алмаштиришга пул йиғишни эълон қилишди.



