Ҳажга югуриб борса ҳам бўларкан!
Қозоғистонлик чопқир (югуриш спорти билан шуғулланадиган) Дулат Имангали Маккаи мукаррамагача югуриб борди.
48 ёшли спортчи Қозоғистондан Саудия Арабистонигача югуриб борди ва журналистларга дунёда ҳали ҳам яхши инсонлар борлигини айтиб ўтди. У бутун марафон мобайнида бир оз тамадди қилиб, дам олиш учун тўхтаган жойларида кўплаб яхши инсонлар билан танишди.
Дулат 6 июл куни йўлга чиққан эди ҳамда Ҳаж бошланишига етиб келиши керак эди.



