Иккинчи хотин—ажрашиш учун сабаб бўлолмайди, - дейилмоқда Покистонда
Покистон расмий диний идораси ҳукуматдан аёлларга кўп хотинликка аҳд қилган эр билан ажрашишга ариза топширишга рухсат берадиган қонунни бекор қилишни сўради.
Яқинда ислом идеологияси Кенгаши раиси Ҳусайн Муҳаммад Хон Широни никоҳ қонунлари мавзусида мажлис ўтказди. Широни эслатиб ўтдики, ислом дини бўйича аёл киши фақатгина эри у билан яхши муомалада бўлмай, золимона муомала қилса эри билан ажрашиши мумкин бўлади. Бироқ, бошқага уйланиш ажрашиш учун қонуний асос бўлолмайди, деди, у.



