Қозоқ давлатчилиги Керей ва Жонибек билан бошланган
Қозоқларнинг давлатчилик тарихи Керей ва Жонибек 1465 йили дастлабки хонлик қурган вақтдан бошланган. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Остона шаҳри фаоллари билан учрашув чоғида эслатиб ўтган.
Нурсултон Назарбаев кейинги йил қозоғистонликлар Қозоқ давлатчилигининг 550 йиллигини байрам қилажагини айтди.
"Керей билан Жонибек 1465 йили дастлабки хонликни қурди, Қозоқ давлатчилигининг тарихи шу вақтдан бошланган. Балким, у бугунги чегарасидаги, бугунги обрўси ҳамда ҳозирги тушунчадаги давлат ҳам бўлмагандир. Бироқ, шундай деб шу вақтдаги бошқа барча мамлакатлар ҳақида ҳам айтса бўлади. Энг асосийсиси, шу вақтда унга асос солинди, биз боболаримизнинг улуғ ишларининг давомчиларимиз. Бугун бизнинг элимиз барча қўшни мамлакатлар билан кўп асрлик дўстлик ҳамда яхши қўшинчилик анъаналарини сақлаб турибди. Ўша муносабатларни ҳар доим сақлашимиз керак", деди Қозоғистон президенти.
Қозоқ тилидан Абу Муслим таржима қилди



