Расулуллоҳ с.а.в. туғилган жойда сарой қурилади

Расулуллоҳ с.а.в. туғилган жойда сарой қурилади

Маккадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган жойга мармар солинади ва улкан қирол саройи барпо қилинади. Бу ишлар Муқаддас шаҳарда олиб борилаётган кўп миллиардли қурилиш лойиҳасининг бир қисмидир. Бу лойиҳа юзлаб тарихий ёдгорликларнинг бузилиб йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлди.

Масжидул ҳаром масжидини кенгайтириш ишлари бир неча йил олдин бошланган эди. Бундан кўзланган мақсад кўп сонли ҳожиларни масжидга сиғдириш имкониятини яратиш экан. Вашингтонда жойлашган Форс кўрфази муаммолари институти маълумотларига кўра, Макканинг минг йиллик тарихига оид бинолар йўқ қилинган жойларининг 95 фоизига ҳашаматли меҳмонхоналар ва савдо марказлари бунёд қилинади.

Британиядаги Исломий меросни тадқиқ қилиш фонди вакили Ирфон Алавийнинг сўзига кўра, ўтган хафта 500 йилллик Ўсмонийлар устунлари йўқ қилинди. У яна, Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассалом туғилган деб тахмин қилинаётган "Мавлид уйи" қолдиқлари йил охиригача йўқ қилинса керак, деди. Янги сарой икки харом ҳодими қирол Абдулазиз учун қурилар экан.

islam-today маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top