Туркияда исломий молия ривожланмоқда
Туркиядаги давлатга қарашли “Халқ банки”да Исломий молия бўлими жорий этиладиган бўлди. Янгилик тафсилотлари ҳозирда тўлиқ баён этилмаган бўлса-да, мутахассислар янги ташкил этиладиган бўлим исломий банкинг билан шуғулланишини таъкидламоқдалар.
Туркияда исломий молия ишлари 2012 йилдан буён ривожланиб келмоқда. Ўшанда Туркия ҳукумати соҳа ривожи учун 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг маблағ ажратганди.
Бугунга келиб, мусулмон аҳоли сони бўйича жаҳонда саккизинчи ўринда турадиган Туркия Жумҳуриятида 4 та исломий банк фаолият олиб бормоқда: “Ал-Барака Турк”, “Осиё банк”, “Туркия финанс” ва “Қувайт молия уйи”га қарашли “Қувайт Турк” банклари. Булардан ташқари, “Зироат банк” ва “Вақф банки” ҳам исломий банк иши билан шуғулланиш истагини билдирганлар.



