Швейцария мактабларида ҳижобга рухсат берилди
Швейцария суди Санкт-Галлен кантонининг мактаб ўқувчиларига ўқув машғулотлари чоғида ҳижобда бўлишга рухсат берди. Бунинг учун, мактаб низомларидаги диний деб айтилган бош кийимларга бўлган таъқиқ бекор қилинди.
Суд ҳижобга бўлган таъқиқ ўқув муассасалари томонидан ҳаддан ташқари ўзбошимчалик деб қарор чиқаргани ҳақида OnIslam.net хабар тарқатди.
Рўмолда дарсларга қўйилмаётган 13 ёшли ўқувчи қиз судга ариза билан чиққан. Унинг адвокати сўзларига кўра, рўмолга бўлган таъқиқ Швейцария қонунлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига зид экан.
Суд ҳижобнинг қандайдир зарар ёки саломатлик учун хавфли эмаслиги ҳамда қизларнинг мактаб муҳитига интеграциялашувига ёки хавфсизликка рахна солишига ҳеч қандай асос йўқ деб ҳисоблади. Бунга ўхшаш таъқиқ “диний осойишталикка жиддий хавф”, деб таъкидлади ҳакам.
Шу куннинг ўзида Швейцария федерал ҳукумати Тичино кантонига ўз фуқароларига бурқа ёки ниқобни таъқиқлаш ҳуқуқини қолдирди.
“Биз бу қарорни қабул қилдик, чунки биз учун тинчлик жуда ҳам муҳимдир”, деди Швейцариянинг асосий Ислом ташкилоти президенти Ҳишом Майзар.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади



