June 2018

Ҳажга боролмаганлар учун тавсия

Ҳажга боролмаганлар 

Аллоҳ таборака ва таоло ўзининг байтини ҳаж қилганларга худди Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ажр берганидек улуғ ажрларни белгилаб қўйди. Мана шу муборак сафарнинг самараларидан айримлари – ҳожининг байтуллоҳдан онадан туғилган кундек пок, гуноҳлардан холи, савоблари кўпайтириб берилган ва даражалари юқори бўлган ҳолда  чиқишидир.

Read more...

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

 Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Маълумки, Тошкент шаҳри Республикамизнинг пойтахти, қолаверса ҳар кун юзлаб, минглаб хорижий ва юртимиз меҳмонлари ташриф буюрадиган марказий шаҳар ҳисобланади. Ўз навбатида, пойтахтда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳам ҳар жиҳатдан билимли, тажрибали бўлишлари лозим. Ушбу шаҳарнинг бош имом-хатиби эса нафақат республика балки минтақа ва дунёда ўз ўрнига, обрў-эътиборга эга олим бўлишлигини замоннинг ўзи тақозо этмоқда.
Бугун, 26 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
Йиғилиш ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.


Манба: ЎМИ Матбуот хизмати

Read more...

Инсонларга ўзи нима бўлди?

    Ҳақиқатда инсонларга нима бўлди? Ҳамма ўзгариб кетди, қаёққадир шошади, нима биландир банд, нимадир етишмайди, ҳотиржамлиги йўқ, кимдан сўрамасанг – ҳамма шикоят қилади. Вақт етишмаслиги, яхши иш йўқлиги, юқори ойлик йўқлиги, соғлигининг ёмонлиги, адолатсиз бошлиқлардан, қўпол ўқитувчилардан, ўзларининг тарбиясиз фарзандларидан шикоят қиладилар.... Аллоҳни кам эслаётгани, масжидни кам зиёрат қилаётгани, яқинларига  ёрдам бера олмаётгани, тунларини бедор ўтказа олмаётганидан, ёки Аллоҳга фақат ёмон кунларида итоат қилиш эмас, балки яхши кунларида ҳам етарли шукрона келтира олмаётганлигидан шикоят қилувчилар жуда кам!!! Ўз ҳаётидан қониқиб, Аллоҳга шукрона келтириб, бўш вақтини ибодат билан, кечаларни бедор, Қуръон тиловати ва зикрда, ёки тахажжудга турувчи ва Аллоҳ йўлига мол-мулкини сарфловчи одамлар кам.

Read more...

ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда ислом.уз портали жамоаси муҳтарам устозимиз Нуруллоҳ қори Исмоиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Read more...

Зараркунандалар

Зараркунандалар

Жониворлар орасида икки ҳашаротнинг уруғ қўйиш жараёни диққатингизни тортади. Пашшадан каттароқ ҳашарот пашшани тутиб олади. Ана ҳозир ейди, деб хаёл қилиб турсангиз, кичик пашшани қисиб олган бу йирик ҳашарот уни емайди. Питирлаётган пашша тинчиб қолади. Пашша қаноти остига йирик ҳашарот уруғ қўяди. Уруғ қўйиб бўлгач, ҳеч нима бўлмагандек бошқа жойга учиб кетади. Болаларим нима бўлади, пашша ўлдириб қўймасмикин, деб хавотир ҳам олмайди. Пашша ўз устидаги юкдан халос бўлиш учун бир неча бор уриниб кўради. Уринишлари бефойда кетгач, бор-е дегандек қорин ғамида учиб кетади. Зулукдек ёпишиб олган майда қуртлар пашшани маҳкам қучоқлаб унинг устида мазза қилиб парвоз қилишади. Пашша кавшанаётган мол устига қўнади. Худди биров ўргатиб қўйгандек, ”посадка” бўлиши билан самолётдан тушаётган пассажирлар сингари қуртваччалар ҳам пашшадан тушиб мол терисига ёпишишади. Чунки мол терисидан чиқаётган иссиқлик улар учун пашшадан тушишга сигнал эди. Мол чақирилмаган бу меҳмонлардан безовталаниб думи билан уларни ҳайдамоқчи бўлади. Пашшанинг осмону фалакдан ташлаб юбораман деб қўрқитишидан чўчимаган қуртлар молнинг бир-икки пўписасига парво қилишмайди. Уч ой давомида молнинг қонини сўриб ётишади. Уч ой деганда мол билан хайр-маъзурни насия қилиб, учиб кетишади.

Read more...

Ушалмаган орзулар ёки мода оламининг маъсият салтанати

Ушалмаган орзулар ёки мода оламининг маъсият салтанати

“Онажон, мен модел (янги либосларни намойиш қилувчи) бўлишни истайман!” Замонанинг кўпгина оналари ўз қизларидан шу мазмундаги гапларни балки эшитишгандир. Модалар олами ва ялтироқ ҳаёт содда қизларни тунда парвоналарнинг гулханга талпингани каби ўзига тинимсиз чорлайди. Бир қарашда бу усти ялтироқ ҳаёт, янги модалар намойиш қилинадиган муҳташам қасрлар, мода кўргазмалари ва бошқалар худди ўйноқи оловнинг ёрқин тиллари каби ҳаддан ташқари жозибали кўринади. Аммо олов қучоғига тушганларгина унинг нақадар қаҳри қаттиқ, аёвсиз эканини, ўз домига тушган ҳамма нарсани охири кулга айлантириб юборишини яхши билишади.

Read more...

«Билмайман» дейиш илмнинг ярмидир

«Билмайман» дейиш илмнинг ярмидир

Ислом уммати бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. Ҳар бир мусулмон ўзи билган нарсани бошқа бировга ўргатишни муқаддас бурчи, деб билган. Лекин орамизда шундай инсонлар ҳам борки, улар сўралаётган масаланинг шаръий ҳукмини билмайдилар ёки билсалар ҳам қониқарли жавоб беришга ожизлик қиладилар. Афсусланарли жойи шундаки “билмайман” дейишнинг ўрнига ўзларича жавоб берадилар ва кўп ҳолларда бу мусулмонларнинг адашувига сабаб бўлади.

Read more...

Офтоб нури етяптими?

Офтоб нури етяптими?

Китобнинг буюк куч эканини исботлашга ҳожат йўқ. Ҳар қандай жамиятдаги гўзал маънавият саройининг мустаҳкам пойдевори ҳам айнан китоб экани ҳам ҳақиқат. Агар китобдан юз ўгирган бирон жамоа маънавият саройи қурибди, деб эшитсангиз билинг-ки, улар бу бинони туздан барпо қилибдилар.

Read more...

Зилзила вақтида нима қиламиз?

Зилзила вақтида нима қиламиз?

Зилзила бўлиб туриши табиатда бор нарса. Лекин кутилмаган ер силкиниши инсонни шошириб қўйиши, даҳшатга солиши ҳеч гап эмас. Зилзилани тўхтатиш инсоннинг қўлидан келмайди, аммо ундан ҳимояланиш йўллари маълум. Ҳозирги геолог, сейсмолог олимлар зилзила кўпинча тоғларнинг юриши туфайли юз беради деган тўхтамга келган.

Read more...
Subscribe to this RSS feed