July 2017

Фаластинликлар ғалабани Масжидул Ақсода намоз ўқиб нишонладилар

Исроил томонидан ўрнатилган ноқонуний эхтиёт чораларига қарши икки хафта давомида билдирилган эътирозлардан сўнг, қамал қилинган Қуддуснинг шарқий қисмидаги Масжидул Ақсода шанба куни минглаб фаластинликлар пешин намозини ўқидилар.
Al Jazeera ҳабар беришича, бундан аввал масжидга 50 ёшдан ёш бўлган намозхонларга кириш тақиқланганлиги ҳақидаги қонун бекор қилиниб, эндиликда масжид эшиклари барча учун очиқдир.
“Шанба куни намозхонлар сони жуда кўп бўлди, аммо Ал – Ақсо барча мусулмонларнинг кўмагига муҳтождир”, дейди қамал остидаги Қуддус шаҳрида яшовчи Набил Думайри.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Исроил хукумати фаластинликларнинг исёнидан сўнг нафақат металлодетекторларни, балки кузатув камераларини ҳам олиб ташладилар.
Қизил ярим ой жамияти маълумотларига қараганда, 14 июлда бошланган намойишлар давомида Исроил харбийлари томонидан қўлланилган резина ўқлардан, захарли газлар, ёруғлик ва товуш орқали зарарлантирувчи снарядлардан жами 1300 нафар фаластинлик жароҳат олган.

Read more...

Саудия Арабистонида Макка ва Мадинага қатновчи илк тез юрар поезди синови ўтказилди

Саудия Арабистони “Ал – Ҳарамайн” (“Икки муқаддас макон”) номли, икки муқаддас шаҳарни бирлаштирувчи темир йўл тармоғини илк маротаба синовдан ўтказди.  

Read more...

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

 «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали юртимизда узоқ йиллардан бери дин хизматида бўлиб келаётган узтоз Шайх Абдулазиз Мансур хазратларига турмуш ўртоқлари Мастурахон ҳожи онанинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.

Read more...

Ислом дунёси тезлик билан кучли ички қувват тўплаб бормоқда

Цивилизация лойиҳаларининг кураши

2007 – 2008 йиллардаги инқироз ғарб цивилизация лойиҳаси “ботишининг” бошланиш нуқтасини белгилади. Ҳали ҳануз дунё бўйлаб ҳукмронлик қилаётган ғарб цивилизацияси қайтиб бўлмас нуқтага келиб бўлди.

Read more...

Исроилнинг "қора" рўйҳатига имомлар, раввинлар ва рухонийлар тушди

5 нафар дин пешвоси Исроилнинг “қора” рўйҳатига киритилди ва ушбу мамлакатга кириш имкониятлари чекланди. Янги қонунга биноан, ушбу қамал қилаётган мамлакатга бойкот эълон қилишни даъват қилувчи шахсларни давлатга кириши маън этилади.

Read more...

“Қуддус - кесиб бўлмайдиган қизил чизиқдир”

Ислом динининг учинчи муқаддас даргоҳи Масжидул Ақсо жойлашган Қуддус шаҳри кесиб бўлмайдиган “қизил чизиқдир”. Бу ҳақида якшанба куни Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғойт баён қилди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed