Санкт-Петербургда биринчи исломий телеканал ишга тушади
- Written by Administrator
Санкт-Петербургда биринчи исломий телеканал ишга тушади
Санкт-Петербургда исломий телеканал ишга тушадиган бўлди. У минтақадаги биринчи исломий канал бўлади. Ушбу лойиҳа ҳақида Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти мусулмонлари Диний идораси – Санкт-Петербург муҳтасибати ўзининг Facebookдаги саҳифасида эълон қилган.
Россиянинг шимолий пойтахти бўлмиш Сенкт-Петербургда илк бор ишга тушадиган ушбу медиа-ресурс шу ерлик мусулмонларнинг ҳаётини ёритиб боради. Телеканал дастури янгиликлар, суҳбатлар, маърузалар, таҳлиллардан иборат бўлиб, уларда Нева минтақасида яшовчи бир ярим миллионлик мусулмонларнинг ҳаёти тасвирланади.
«Биз замон билан ҳамнафас бўлиб, олға қадам ташлаймиз. Мақсадимиз – мусулмонларнинг ҳаёти ҳақидаги ҳаққоний, саҳиҳ маълумотларни етказиб боришдир», дейилади Муҳтасибатнинг хабарида.
Манба: islamreview.ru