Саудия Арабистони ҳаж ва умра нархларини кўтарди
- Written by Administrator
Саудия Арабистони ҳаж ва умра нархларини кўтарди
Саудия Арабистони ҳукуматининг қарорига биноан, 2017 йилдан бошлаб мамлакатга чет эллардан келувчилар учун виза, ҳаж ва умра учун янги нархлар кучга киради. Асосий ўзгаришлар иккинчи ва ундан кўп марта ҳаж ва умра қилаётганларга тааллуқли бўлади.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Ноифнинг айтишича, «Биринчи ҳаж бепуллигича қолади, аммо ҳар бир кейинги зиёрат учун ҳожилар тўлов тўлашлари керак бўлади».
Айтиб ўтиш лозимки, аввалроқ Саудия Арабистон қироллиги ҳукумати 2020 йилга бориб, ҳар йили Макка ва Мадинага келувчи ҳожиларнинг сони 8 дан 15 миллионгача ошириш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз Саудия Арабистон Ҳаж ва Умра вазирлиги бу ҳақда Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмитага расмий хат жўнатган.